«ПСЖ» собиқ футболчиси Жером Ротеннинг фикрича, Париж клубига бош мураббий сифатида Зинедин Зиданни олиб келиш керак. Унинг сўзлари кўра, айнан мана шу мутахассис жамоани совринлар сари етаклай олади.
«Ишончим комилки, Зизу «ПСЖ»нинг қутқарувчиси бўлади. Клуб Зидан рад эта олмайдиган шартнома таклиф қилиши керак. Зинедин, кел ва жамоани қутқар.
Агар у кийиниш хонасида ўзининг қаттиққўллиги ва профессионаллигини кўрсатса, муваффақиятга эришади», - деди Ротен RMC Sport билан суҳбатда.
Айни дамда «ПСЖ» бош мураббийи лавозимини аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино эгаллаб турибди.