"Аталанта" бош мураббийи Жан Перо Гасперини қишки трансфер ойнасида жамоага келиб қўшилган ҳужумчи Жереми Бога ҳақида гапирди.
"Унинг келганидан жуда хурсандмиз, у бир муддат ўйиндан ташқарида эди, лекин ўз фазилатларини кўрсатиб бўлди. У ҳозир ҳам тезлиги, ҳам дриблинги туфайли фойдали бўлиши мумкин. У жисмоний ҳолати бўйича энг яхши формада эмас, лекин у жамоанинг бир қисмига айланиши керак бўлади", - дея Гасперинининг сўзларини келтиради Tuttomercatoweb.
Бога 2022 йилнинг 24 январида "Сассуола"дан "Аталанта"га кўчиб ўтди. Шартнома 2026 йилгача амал қилади.