Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Африка кубоги. Голларга бой ўтган учрашувда Камерун ирода кўрсатди ва бронза медалига эга чиқди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Камерун терма жамоаси Африка Миллатлар Кубогида учинчи ўрин учун ўйинда Буркина-Фасо терма жамоасини мағлуб этди. Учрашув Яунде шаҳрида (Камерун) «Стаде Аҳмаду Ахиджо» стадионда бўлиб ўтди ва пенальтилар сериясига кўра Камерун ғалаба қозонди. 

49-дақиқагача Буркина-Фасо жамоаси 3:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Бироқ 71-дақиқада Стефан Баокен Камеруннинг ўйиндаги дастлабки голини киритган бўлса, 85 ва 87-дақиқаларда захирадан майдонга тушган Венсан Абубакар дубл қайд этди.

Асосий вақт ва экстра таймларда ғолиб номи аниқланмагач, пенальтилар сериясига мурожаат қилишди ва унда мезбонлар омадлироқ чиқишди. Шундай қилиб, Камерун 2022 йилги Африка кубоги бронза медалини қўлга киритди.

Буркина-Фасо – Камерун — 3:3 (2:0, 1:3, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича – 3:5

Голлар: 1:0 – 24 Яго, 2:0 – 43, автогол Онана, 3:0 – 49 Уаттара, 3:1 – 71 Баокен, 3:2 – 85 Абубакар, 3:3 – 87 Абубакар.

Буркина-Фасо – Уэдраого (Савадого, 90), Каборе, Тапсоба, Уаттара, Яго, Туре, Сангаре, Уэдраого, Траоре (Банде, 87), Уаттара (Конате, 90), Тапсоба (Траоре, 87).

Камерун – Онана, Мбайзо, Мукуди, Онгене, Ойонго, Кунде, Гвет (Абубакар, 46), Онана, Баокен, Бассогог (Токо-Экамби, 54), Ганаго (Нгамале, 46).

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4, 3:5.

Огоҳлантиришлар: Баокен (48), Тапсоба (52), Уэдраого (68), Токо-Экамби (68), Тапсоба (73).

Киритилди: 02:56, 06.02.2022.
Ўқилди: 4017 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4613]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4253]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4109]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3179]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2680]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2491]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2207]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1742]

Родри операция қилинади [1729]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1605]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик