Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

«Лилль»: Энди мақсад бошқача

Баҳо:
+ | -

«Лилль» клуби ўтган мавсум Франция чемпионлигига эришиб, бутун Европани ҳайратда қолдирди. «Доглар» «ПСЖ»ни бир очкога ортда қолдириб, маррага биринчи ўринда етиб боришди. «Лилль» ғолибликка эришиб улгурмасидан, янги мавсумда ушбу муваффақиятнинг қайтарилмаслиги тушунарли эди. Жамоанинг ўша пайтдаги бош мураббийи Кристоф Галтье клубни тарк этишини анча олдин айтганди. Унинг ортидан муҳим футболчилар ҳам кетишни бошлашди. FootballHD Франциянинг амалдаги чемпионида кузатилаётган кадрлар муаммоси ҳақида сўз юритади.

Нуфузли соврин қўлга киритилгани ва Чемпионлар Лигасига чиқилганига қарамай, клуб жиддий молиявий муаммоларга йўлиқди. «Доглар» ҳамон футболчи сотишга мажбурлар, лекин бу билан вазият ўзгармаяпти. Кейинги мавсум бошигача «Лилл»да Галтье билан чемпионликка эришилишида қатнашган бирор футболчи қолмаслиги эҳтимоли катта. Табиийки, чемпионларнинг истиқболи ҳақида ижобий фикр билдириш мушкул.

 

ЖАМОАНИ КИМЛАР ТАРК ЭТДИ?

Майк Меньян

Меньян «Лилл»нинг ўтган мавсумдаги муваффақиятида катта роль ўйнаганлардан бири. Ишончли кипер - чемпионликни кўзлаган жамоанинг муҳим аъзосидир. Ўтган мавсум Майк Лига 1да 38та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 21тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва ушбу кўрсаткич бўйича чемпионатнинг энг яхши дарвозабонига айланди. Француз бир ўйинда ўртача 0,61та гол ўтказиб юборди, бу эса фаолиятидаги энг яхши натижасидир. «Доглар» Лига 1нинг ўтган мавсумини урилган ва ўтказиб юборилган голлар фар­қини +41га етказган ҳолда якунлашди. 1995 йилдан буён ҳисоблаганда, клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткичнинг қайд этилишида Меньяннинг ҳам ҳиссаси катта. Бироқ «Лилль» ўзининг энг яхши ўйинчиларидан бирини сақлаб қололмади. Ёзда франциялик посбон 14,3 млн. евро эвазига «Милан»га ўтди. Эътиборлиси, «доглар» мавсумнинг энг яхши кипери учун бундан кўпроқ сумма сўрашмади.

Луис Араужо

Араужо 2017 йилдан буён «Лилль» таркибида тўп суриб келган. Шу вақт мобайнида Луис француз клубида ротация ўйинчиси ҳисобланган, лекин ҳар доим фойда келтирган. Ўтган мавсум ушбу футболчи Лига 1да 4та гол ва 2та ассист қайд этди. Эҳтимол, бразилиялик вингер «доглар» учун фундаментал ижрочи ҳисобланмагандир, лекин ҳозир унинг ёрдами жамоага асқотиши аниқ эди. Лекин Араужо 11 млн. евро эвазига «Атланта Юнайтед» аъзосига айланди ва янги жамоасининг МЛС «плей-офф» бос­қичига чиқишига кўмаклашди. Янги мавсумда атланталиклар иштирокини кузатиш қизиқ бўлади, худди яқиндагина «Лилл»ни кузатганимиз сингари.

Жонатан Иконе

Иконе чемпионлик мавсумида ўта сермаҳсул бўлмаганди, аммо барибир, жамоанинг кучайишига улуш қўшди. Футболчи Галтье ишончига кирди, айнан шу мутахассис талабига кўра «Монпелье»дан «Лилл»га ўтди. Франциялик вингер ҳозир осон бўлмаган даврни бошдан кечираётган жамоага етишмаяпти. Бироқ январда «доглар» ушбу футболчини «Фиорентина»га бериб, эвазига 14 млн. евро олишди. Иконе ҳамон янги чемпионатга мослашиш жараёнида, ҳозирча ҳисобига самарали узатма ёздириб қўйишга улгурди. «Лилл»да унинг позициясида Исаак Лихажи тўп сурмоқда. Бу йигитча анча салоҳиятли, лекин янги мураббий унга ортиқча ишонч билдирмаяпти.

Юсуф Язижи

Ушбу футболчи яқинда Москванинг ЦСКА клубига ўтди. Французларнинг тур-кияликни қўйиб юборишгани бироз ғалати. Ўтган мавсум хавбек Лига 1да гол+пас тизими бўйича 11 очко ишлади, ваҳоланки, ҳар бир ўйинда ўртача ҳисобда 34 дақиқа тўп сурди. Жорий кампанияда Юсуф аввалгидек сермаҳсул эмас, лекин барибир, таркибда ортиқчалик қилмасди. Четдан қараганда, Язижининг «армиячилар» сафига қўшилгани ҳам эътиборга молик, зеро, Франция чемпиони нисбатан кучлироқ лигага ўтиши ҳам мумкин эди. Бошқа томондан, турк футболчисининг РПЛда узоқ ушланиб қолишига кафолат йўқ. Мавсум охирида ундан келажагига ойдинлик киритиш талаб этилади.

 

«ЛИЛЛ»НИ КИМЛАР ТАРК ЭТАДИ?

Свен Ботман

Ботман «Лилл»даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда ва бу охиргиси бўлиши мумкин. Голланднинг кетиши жамоа учун катта йўқотиш бўлади. Ўтган мавсум Свен «Лилл»нинг асосий ҳимоячиси ҳисобланган, чемпионликка катта ҳисса қўшганди. Жорий мавсумда эса, у Франция клубидаги самарали ҳаракатлари ҳисобини ҳам очди: Лига 1нинг 14та ўйинида 2 гол ва 1та ассист қайд этди, марказий ҳимоячи учун ёмонмас. «Доглар» Ботманни қўйиб юбормоқчи эмаслар, потенциал харидор «Милан»ни ҳам йирик нарх билан чўчитишди. Аммо тез орада футболчига бошқа клублар ҳам таклиф билан чиқишади. «Лилл»нинг келажаги хавотирли эканлигини инобатга олсак, маҳоратли ҳимоячини таркибда сақлаб қолиши осон кечмаслиги турган гап.

Жонатан Дэвид

Дэвиднинг ҳолати ҳам Ботманникига ўхшаш. Канадалик футболчи «Лилл»да иккинчи мавсумини ўтказмоқда, лекин ёзда жамоани тарк этиши эҳтимоли катта. Унинг агенти ушбу мавзуда фикрини билдиришга улгурган. Ёш ҳужумчининг кетиши жамоа самарадорлигига жиддий зарба беради. Ўтган мавсум форвард 13та гол уриб, «доглар»га чемпионликка эришишда салмоқли ёрдам берганди. Жорий мавсум унинг ҳисобида 12та гол бор. Ҳозирнинг ўзида Дэвид Виссам Бен-Йеддер билан биргаликда Лига 1 тўпурарлари рўйхатини бошқариб турибди. Футболчига «Реал», «Челси», «Барселона» ва «Ливерпуль» томонидан қизиқиш бор. «Лилл»да уни таркибда сақлаб қолиш учун деярли имкон йўқ.

Ренату Саншеш

Саншеш «Бавария»даги омадсиз даврдан кейин «Лилл»га ўтди ва бу жамоа унинг учун яхши масканга айланди. Португалиялик футболчи Галтье даврида яхши ўйин амалиётига эга бўлди, ҳозир ҳам бошланғич таркибга мунтазам кирмоқда. Қизиғи, хавбек гол+пас тизими бўйича 4 очко тўплашга улгурди - «Лилл»да аввалги икки мавсумда худди шунча кўрсаткич қайд этганди. Саншешнинг кетиши ҳақидаги гап-сўзлар ўтган ёздаёқ тарқаганди. Айни пайт жараён янада тезлашмоқда. Футболчига «Ливерпуль», «Арсенал» ва «Милан»дан қизиқиш бор. ОАВ хабарига кўра, «россонери» Ренату бўйича «доглар» билан музокараларни бошлаб юборишган. Саншеш Франция чемпионлигига эришди, аммо келажакда бунданда юқорироқ натижаларга эришишга лойиқ.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:45, 06.02.2022.
Ўқилди: 1695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.