«Лейпциг»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Кристофер Нкунку келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Менга «Лейпциг» ёқади. Бу ажойиб жамоа, биз сўнгги йилларда жуда катта ютуқларга эришдик ва ҳаттоки Чемпионлар лигасининг яримфиналида ўйнашга муваффақ бўлдик.
Шу билан бирга, келажагимни мавсум якунланганидан кейин ҳам кўриб чиқаман. Мен агентим билан учрашаман ва биз ҳамма нарсани тўғри муҳокама қиламиз. Мен бошқа клублар учун эшикларни ёпмайман. Ҳамма нарса бўлиши мумкин», — дейди Нкунку.