Сэр Алекс Фергюсон 27 йил давомида «Манчестер Юнайтед»ни бошқариб, клуб мақомини ва футбол оламидаги ўрнини бутунлай ўзгартириб юборди. Диего Симеоне яқинда «Атлетико» бошқарувида ўн йиллигини нишонлади, аммо бу вақт ичида у клубда ҳам кўп нарсани ўзгартирди - совринлар учун барқарор кураш, Испания чемпионатидаги иккита ғалаба, Европа Лигасидаги муваффақият, иккита чемпионлик соврини. Бунгача «Атлетико» 20 йилда бир марта чемпионликни қўлга киритган ва баъзида Сегундага тушиб кетмаслик учун кураш олиб борган. «Атлетико» ярим ҳимоячиси Кокенинг фикрича, Симеоне ҳақиқатан ҳам Мадрид клуби учун ўзига хос Алекс Фергюсонга айланиши мумкин.
- «Атлетико»да нафақат яхши футболчилар, балки ажойиб инсонлар ҳам бор. Улар жуда муҳим. Кийиниш хонамиздаги эҳтиросли муҳит қандай эканлигини кўпчилик тушунмайди, уни мураббий яратади. Ҳужжатли фильмда у ҳақда кўрсатилган барча сюжетлар мутлақ ҳақиқитдир. Симеоне футбол билан яшайди, у "Атлетико"нинг Фергюссони бўлиши учун унда ҳамма нарса бор», - деди жамоа сардори Коке Vamos билан суҳбатда.