Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Бухоро" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов янги мавсумга жамоа тузган режалари ҳақида гапириб ўтди.

"Қисқача тўхталадиган бўлсам, биз ўз ишимизни давом эттиряпмиз. 3 январдан бошланган, салкам бир ойдан ошиқ давом этаётган йиғинимизнинг асосий палласига етиб келяпмиз, ҳозир экватор чизиғидамиз. Тошкентдаги йиғиндан, ҳозирги йиғинни фарқи, футболчиларга кўплаб юкламалар беряпмиз, улар оғирликни ҳис қилишяпти. Тўғрисини айтсам, ўртоқлик учрашувларидаги натижалар мени унчалик хавотирга солмайди. Ха, ютқаздик. Умуман олганда, юкламалардан сўнг, футболчиларимнинг ўйинни олиб бориши мени қониқтиряпти, ёмон эмас ҳозирги вақт учун. Солиштириш учун айтаман, мен ўтган йили "Динамо" бош мураббийи бўлган вақтимда ҳам, худди шу жамоалар билан мавсум олди учрашувлар ўтказган эдик. Ўшанда Муборакда, ўз дарвозамиздан, 3 та ўтказиб юборганмиз, ваҳоланки ўша учрашувда ҳатто, 6 та тўп ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Самарқанда ҳам, "Шўртан"га 0-2 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз.
Кейин эса нималар бўлганини сиз яхши хабардорсиз, "Динамо" билан, мавсум тугашига 4 тур қолганда Суперлига йўлланмасини нақд қилган эдик. Бу билан нима демоқчиман? Бизда ҳаммаси жойида, ишлар режа бўйича кетяпти. Тўғри, ҳатто назорат учрашувларида ҳам, мағлубиятга учраш ёқимсиз ҳолат, кўнгилни хира қилади. Аммо, бундан хулоса чиқариб, яна мақсад сари, жамоани хотиржамлик билан Суперлигага чиқариш учун тайёрлаб борамиз.

Энди, оғир юкламалардан сўнг футболчиларга 2 кун дам берамиз, улар 1 ой давомида, 9 та учрашув ўтказишди. 9 февралдан, яна Тошкент шахрида йиғиламиз. У ерда ҳам, кўплаб синов-назорат учрашувлари ўтказиш режамизда бор. 12 февралда "Қўқон 1912", 15 февралда эса "Сурхон" жамоаси билан, ҳамда 18 февралда "Пахтакор" ўринбосарларига қарши, ҳозирча келишувга эришганмиз. 21 ёки 22 февралда ҳам, албатта рақиб топишга ҳаракат қиламиз. Шундан сўнг Бухорога қайтамиз", - деди Фузайлов.

Киритилди: 16:06, 06.02.2022.
Ўқилди: 815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.