Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ўзбекистон терма жамоаси Париж «Катта Дубулға» турнирини 3 бронза медали билан якунлади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бироз аввал -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Париж «Катта Дубулға» турнири совриндорига айланди. Қорақалпоқ ўғлони бронза медали учун кечган беллашувда канадалик Франсис Гаутиерга қарши татамига чиқди ва рақибини қўшимча бўлимда мағлубиятга учратди.

Такидлаш жоизки, Шарофиддин Болтабоев бронза медаль билан бирга 500 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.

Яна битта дзюдочимиз -90 кг вазн тоифасидаги Давлат Бобонов курашсиз мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. Токио Олимпиадаси бронза медали совриндорининг рақиби грузиялик Бека Гриниашвили ярим финалда тақиқланган ҳаракат учун хансоке, яъни жазо олгани учун татамига чиқмади. Натижада автоматик равишда ғалаба Бобоновга тақдим этилди.

-100 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун кечган беллашувда нидерландиялик тажрибали рақиб Михаэл Коррелни иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди.

Шундай қилиб, Париж «Катта Дубулға» турнири терма жамоамиз учун 3 бронза медали билан якунланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчиларимизни ва уларнинг яқинларини, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддиларини ушбу муваффақият билан табриклаб қолади.

Киритилди: 23:59, 06.02.2022.
Ўқилди: 1104 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.