«Ливерпуль» ҳужумчиси Дирк Кюйт ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «The Telegraph» нашри хабар бермоқда.
Жамоа раҳбарияти жамоа таркибини ёшартириш ва клубнинг маош жамғармасини қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилган. Яқин вақт ичида клуб таркибида янги ёш иқтидорли футболчилар пайдо бўлади. Голландиялик футболчи эса, катта эҳтимол билан, «Фейеноорд»га қайтади ва фаолиятини шу клубда якунлайди.
1980 йилда туғилган Дирк Кюйт Англия Премьер-лигасининг 2011/12 йилги мавсумида 28 учрашувда майдонга тушиб, иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Қайд этиш жоиз, мерсисайдликлар раҳбарияти яримҳимоячи Макси Родригес ва ҳимоячи Фабио Аурелио билан шартномани узайтирмоқчи эмас.