Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 0-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 0-0 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 0-0 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-0 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

«Бухоро» бош директори: «Жамоа Суперлига йўлланмасига эга бўлиши учун боримизни берамиз»

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" футбол клуби бош директори Ўткир Қодировга бир неча саволлар билан юзландик.

— Ўткир Олимович, ҳозирда «Бухоро» футбол клубида олиб борилаётган ишлар, қилинажак вазифалар ҳақида қисқача сўзлаб берсангиз.
— Мен «Бухоро» футбол клубида бош директор вазифасида иш бошлаганимга, эндигина бир ой бўлди. Албатта, тарихи буюк жамоада раҳбар бўлиб ишлашнинг, ўзига яраша маъсулияти кучли бўлади. Ҳозирги кунга қадар, клуб олдида турган муаммоларни бартараф этиш учун, тиним билмай ишлаяпмиз, чунки янги мавсумга кўп вақт қолмади. Ўтган мавсумда, жамоамизда тўп сурган легионер футболчилар, Рахат Жапаров ва Марко Милич билан бўлган тушунмовчиликларни, деярли ҳал қилиб бўлдик. Шунингдек техник директор лавозимида ишлаган Бахтиёр Дадаматов билан келишувга эришдик. Лекин, ҳали қилиниши керак бўлган ишлар талайгина, тожикистонлик икки мураббий ёрдамчилар ва бир футболчи билан музокоралар олиб борилмоқда. Умид қиламанки, ушбу масалалар ĥам, яқин вақи ичида, ижобий эчимини топади.

— Бу йилги «Бухоро» жамоасининг селекция ишлари қандай ўтди, таркиб ҳақида нима дея оласиз.
— Бухоро футболини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган «Кенгаш» аъзолари томонидан, бош мураббийликка Ҳаким Фузайлов номзоди тасдиқлангач, унга Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш асосий вазифа сифатида юклатилди. Ҳаким Фузайлов жамоани шакллантириш ва селекция ишларини тўлиқ ўзи олиб бормоқда. Мен эса бош директор сифатида, фақат молиявий масаларни ҳал қилиб боряпман. Жамоамизда бир қатор тажрибали футболчилар жам бўлишди. Умид қиламанки, барчамиз бир аҳил оила бўлиб, «Бухоро» жамоаси олдида турган барча муаммоларни бартараф этиб, янги мавсумга шай ҳолатда майдонга чиқамиз. Мухлислар катта футболни, қолаверса севимли жамоамиз бўлмиш «Бухоро»нинг ўйинларини соғинишган. Насиб қилса, ушбу мавсумда уларни хурсанд қилиш, жамоамизни Суперлига йўлланмасига эга бўлиши учун боримизни берамиз. Бизнинг мухлислар бунга арзийди.

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 13:55, 07.02.2022.
Ўқилди: 1545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик