«ПСЖ» раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппе билан шартнома узайтиришдан ҳали умидини узмади.
23 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади ва у эркин агентга айланади. Мбаппенинг ўзи ҳам «Лилль»га қарши ўйиндан (5:1) сўнг келажаги борасида ҳали бир қарорга келмаганини айтди.
«ПСЖ» вакиллари футболчи билан музокараларни давом эттирмоқда. Франциялик футболчининг ўзи эса клубдан кетишга қатъий қарор қилгани ҳақида айтмаган.
Парижликлар Килианни янги шартнома имзолашга кўндира олишига ишонмоқда. Мбаппе янги шартномага имзо чекса, у жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппега «Реал» жиддий қизиқиш билдирмоқда.