Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Эвребёга ҳануз таҳдид қилишар экан

Баҳо:
+ | -

Норвегиялик 45 ёшли ҳакам Том Ҳеннинг Эвребёнинг айтишича, ҳалигача унинг электрон почтасига  "Челси" мухлисларидан ҳақоратли хатлар келиб турар экан.

2009 йил май ойида "Стэмфорд Бриж" стадионида ўтказилган "Челси" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашувини бошқариб борган норвегиялик ҳакам тўрт марта пенальти белгиланиши мумкин бўлган вазиятларда "Барселона" дарвозасига томон пенальти қўймаган эди.

The Guardian нашрига берган интервьюсида Эвребё ҳали ҳануз "Челси" мухлисларининг таҳдидли ва ҳақоратли мактублар олиб туришини айтиб ўтди.

"Ҳаммаси ортда қолган бўлса ҳам, электрон почта орқали йилига уч-тўртта  хатлар олиб тураман. Албатта, бу мен учун ёқимли эмас ва шу билан бирга ҳеч қандай жиддий ҳам эмас. Бундан на мен, на оилам хафа бўлмаймиз. Оиламдагилар ушбу хатлар ҳақида деярли ҳеч нарса билишмайди ва мен уларга кўрсатмасликка ҳаракат қиламан".

Уч йил олдинги ўйин ҳақида гапирар экан норвегиялик ҳакам шундай деди: "Ортга назар ташлайдиган бўлсак, кўп ишларни амалга оширдим ва уларнинг аҳамияти турлича. Уларнинг ҳар биридан кўп нарса ўргандим. Лекин ҳамма ҳакамдан сўрасангиз, уларда ҳам яхши ва ёмон бошқарган учрашувлари бўлади. Баъзи вазиятларда ҳаммасини яхши бажарсалар, баъзан хатога йўл қўядилар. Бу — ҳакамлар фаолиятининг бир қисми. Мен битта ўйиндан пушаймонлик сақламайман, чунки ҳаётим давом этиши керак".

Манба: www.dailymail.co.uk
Киритилди: 22:53, 05.04.2012.
Ўқилди: 7701 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.