Кириш Регистрация

"Қўқон-1912" Тошкентдаги йиғинни бошлади. Жамоа мухлисларига хушхабар бор

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912” жамоаси бугундан мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини бошлади.

Бу сафарги йиғин аввалдан режа қилинганидек Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун Тошкент шаҳрида тўпланишди ҳамда дастлабки машғулотларини ўтказишди. “Тўқимачи” стадионида бўлиб ўтган бугунги машғулотлардан жамоа мухлисларини хурсанд қиладиган хушхабар бор.

“Қўқон-1912” жамоасининг бугунги машғулотларига Қўқонлик футбол мухлисларининг севимли футболчиси, жамоадаги ажойиб ўйинлари билан машҳур бўлган, икки карра Осиё чемпиони Жавоҳир Сидиқов қўшилди.

Жамоа мураббийлари Тошкентдаги йиғинда асосан тактик машғулотларга, жамоавий ўйинни ташкил қилишга кўпроқ урғу берадилар. Мазкур ўқув-йиғини давомида учта назорат ўйинини ташкил қилиш режа қилинган.

Назорат ўйинларининг вақти ҳамда спарринг-рақиблар ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот берамиз.

Киритилди: 18:32, 08.02.2022.
Ўқилди: 1789 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.