“Интер” бош мураббийи Симоне Индзаги ва “нерадзуррилар” ҳимоячиси Алессандро Бастони Милан дербиси якунига етганидан кейин қилган хатти-ҳаракатлари учун жазоланди.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" асосий рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Бастони 2 та ўйинга дисквалификация қилинди. У финал ҳуштаги янграганидан сўнг ёрдамчи ҳакамни ҳақорат қилган.
Симоне Индзаги эса бош ҳакам номига одобсиз сўзлар айтгани учун бир ўйинга четлатиш олди. Шунингдек, у 15 минг евро жаримага тортилди.