Кириш Регистрация

Ўлмас иқтибослар - 13

Баҳо:
+1 | -

Моуриньо ҳақида шундай гапиришадики, худди футболни у кашф қилгандек. Гуёки барча ўйинларни ўриндиқда ўтирган ҳолда у ютаётгандек. Албатта, у жуда кучли мутахассис, аммо шуни эътиборга олиш керакки, унинг ихтиёрида доимо мақсадларига мос футболчилар бўлган. У ўз ихтиёридаги ресурслардан максимал даражада фойдаланиш йўлини билади холос. (Дани Алвеш)

Мен “мушкул” деган тушунчани биламан. “Узоқ” деган ибора ҳам менга таниш. Лекин “имконсиз” деган сўз менинг луғатимда йўқ (Девид Бекҳэм)

Мен Худодан қўрқаман. Футболда эса, ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмайман (Жозе Моуриньо)

Мен – қотилман. Бунга ўзим ҳам баъзида ҳайрон қоламан. Майдонга тушардим-у, нигоҳларим билан шерикларимни эмас, рақиб ўйинчиларини қидирардим. Тўп бизда бўлганида бироз хотиржам тортар, тўп рақибга ўтса фаоллигим икки баробар ошиб кетарди. (Марсел Десайи) 

Яшашда давом эт ва сени унутворган дўстларинг ҳақида ўйлаб ҳам ўтирма. Ҳақиқий дўстлар унутмайдилар, демак улар сенга ҳақиқий дўст бўлишмаган. (Роналдо)

Майдонда нима қилишни билмай қолганимизда, тўпни Зиданга берардик ва томоша қилиб тураверардик. (Лиллиан Тюрам)

Мен ҳақиқий эркак кишиман. Лекин ростан ҳам Уго Чавесни севиб қолдим (Диего Марадона)

Кафан кийсам кияманки, “Милан” либосини киймайман. (Деян Станкович)

Агар ўйинга бор имкониятимни бера олмасам, ўша куни тинч ухлай олмайман. Натижанинг фарқи йўқ, баъзан ғалаба қозонишимиз, баъзида эса ютқазишимиз мумкин. Лекин 100 фоиз ўзимни ўйинга баҳшида эта олишдан ортиқроқ қувонч йўқ мен учун (Серхио Рамос)  

Брайан Клафф Манчестер ёмғиридан ҳам бадтар. Ёмғир-ку баъзида тиниб туради, Клаффнинг жағи эса, умуман тинмайди. (Билл Шенкли)

Дунёнинг энг зўр ўйинчиси ким? Албатта Пеле. Энг яхши уч ўйинчи ҳақида сўрасангиз, Пеле, Ромарио ва Марадона деб жавоб бераман. Худди шу тартибда. Мен Марадонадан кўра кўпроқ гол урганман, кўпроқ соврин ютганман. Ҳаммаси оддий, мунозарага ҳам арзимайди. (Ромарио)

Инсонлар менинг хатоларимни динга берилиб кетганлигимдан деб билишмоқда. Ахир мен Будда эмасман. Хатоларда ҳоли бўла олмайман. Христианлар ҳам, мусулмонлар ҳам хато қилишади-ку! (Роберто Бажжо)

Дон Ривига ўхшаган мутахассисга тўп солинган қопни беришдан олдин, икки марта яхшилаб ўйлаб олган бўлардим. Федерациямиз эса унга бутун бошли терма жамоани топшириб ўтирибди (Брайан Клафф)

Тони Адамс ичкиликка муккасидан кетиб, ҳақиқий ароқхўрга айланиб қолганини тан олиши учун дадил бўлиши лозим эди. Дадиллик учун эса анча вақтгача ичиб юришига тўғри келди. (Иан Раш)

Лука Тони энг яқин дўсти билан муносабатлари ёмонлашгани сабабли ўзини ёмон сезаётганлигини айтиб берди. Мен ундан сабрли бўлишини сўрадим. Лекин кейин билсам, у тўпни назарда тутиб айтган экан. (Мирослав Клозе)

 
Манба: "Стадион" газетаси
Киритилди: 11:27, 06.04.2012.
Ўқилди: 10155 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик