«Манчестер Юнайтед» устози Ральф Рангник нима учун Криштиану Роналдуни АПЛнинг 24-тур доирасида «Бёрнли» клубига қарши ўйинда захирага олиб қўйганини изоҳлади.
«Биз бир неча ҳафта аввал «Бёрнли»га қарши ўйнагандик ва уларнинг «Терф-Мур»даги бир қатор ўйинларини ҳам томоша қилдик. Биз ўйин бошиданоқ кўпроқ югуриш керак эканлигини, иккинчи тўп учун курашиш керак эканлигини билардик, шу сабабли асосий таркибда Эдисон Каванини туширишга қарор қилдим, чунки Каванини ўйин услуби бунга мос келарди», — Рангникнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Manchester Evening News.