"Шальке" ҳужумчиси Клас-Ян Хунтелар ўз жамоасининг Европа лигаси чорак финалида Бильбаонинг "Атлетик"ка қарши жуда яхши ҳаракат қилганини таъкидлади, дея хабар беради немич матбуоти. Лекин гильзенкирхенликлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб мусобақани тарк этишди.
"Ўйиннинг 88-дқиқасигача ярим финалга чиқишимизга ишониб тургандим. Лекин гол ура олмасангиз, мақсадга ета олмайсиз. Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик, аммо иккинчи бўлимда чарчоқ ўз сўзини айтди.
Бунинг устига 90 дақиқа давомида рақибга босим ўтказдик. Биз шунчаки биринчи учрашувда чорак финални бой бериб бўлгандик", - дейди Хунтелар.