Кириш Регистрация
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 1-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин - Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА - Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА - Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм - Жайхун
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас

Назорат ўйини. «Металлург» Украина клубига қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган «Металлург» клуби бугун Украина премьер-лигасида 4-ўринда бораётган "Заря"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Бекободликлар баҳснинг 2-дақиқасидаёқ пенальти ишлашга муваффақ бўлишди. Дамир Темиров эса ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди.

Шундан сўнг тўп назорати украинлар томонидан бўлса, "Металлург" қарши ҳужумдан фойдаланиш пайида бўлди. "Заря" бир нечта имкониятлардан фойдалана олмаган бўлса, баҳс сўнгида (83-дақиқа) вакилларимиз рақибни яна бир марта жазолашди. Ўнг қанотдан етказилган тўпга чиқишда "Заря" посбони хатога йўл қўйди. Тўпни эгаллаган Эргаш Исмоилов деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Орадан кўп ўтмасдан луганскликлар нафақат ҳисобни қисқартиришди, балки 2та гол уриб, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда эса "Заря" ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Рақиб ҳужумчиси ҳимоячимиздан қочиб кетиб, дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Зарбани эса Лобанов қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, "Металлург" "Заря"га қарши учрашувда жанговор дуранг натижа қайд этди.

“Заря” (Украина) - “Металлург” (Ўзбекистон) – 2:2
Голлар: Алеференко (87), Хлань (90) — Дамир Темиров (2-пенальтидан), Эргаш Исмоилов (83)
"Заря": Антон Жилкин, Даниил Алефиренко, Ахмед Алибеков, Назар Байрук, Валерий Дубко, Гильерме, Максим Хлань, Юрий Тлумак, Данил Скорко, Максим Смиян, Игорь Снурницин.
Бош мураббий: Виктор Скрипник.
“Металлург”: Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Аброрбек Тошқўзиев, Худойшукур Сатторов, Фарход Бекмуродов, Дамир Темиров, Фозил Мусаев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Иброҳим Ибрагимов, Саламат Қуттибоев, Забихилло Ўринбоев.
Бош мураббий: Луисма Эрнандес.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:19, 09.02.2022.
Ўқилди: 1620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz