"Манчестер Сити" вингери Жоау Канселу "Бавария" қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда “Бавария&Германия” манбаси хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагелсманн Канселуга мухлислик қилади. Мюнхенликлар устози португалияликни ўз жамоасида кўрмоқчи.
Бироқ, "Бавария" яқин келажакда Канселуни қўлга кирита олмайди. Жоау яқинда "Ман Сити" билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаб, "шаҳарликлар"га содиқлигини билдирди.