Кириш Регистрация
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия
12/10 05:00 Перу - Уругвай

Саламон Калу: "Барселона"нинг ҳам кучсиз томонлари бор"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" билан бўлиб ўтадиган ярим финал баҳси ҳақида гапирар экан "Челси" футболчиси Саломон Калу Каталония клубини мағлуб этиш мумкинлигини таъкидлади.

"Ишқибозларимиз ғалаба қозонишимизни кутишмоқда ва биз ҳам ғолиб бўлишимизга ишонмоқдамиз. Ҳамма "Барселона"нинг ўйин услубини кўриб турибди ва уларнинг айтишича, "Барселона" га қарши бизда ҳеч қандай имконият йўқ экан. Лекин "Челси" футболчиси сифатида шуни айтишим мумкинки, биз ҳар кунги машғулотларда қаттиқ ишламоқдамиз ва ишонамизки, ўша биз ҳақимиздаги салбий фикрларнинг барчасига албатта ўйинимиз билан жавоб берамиз".

26 ёшли футболчи қўшимча қилиб шундай деди: "Уларнинг ҳам кучсиз томонлари бор. Улар ҳам ҳар доим ишончли ўйин кўрсатишмаяпти ва бир неча голли вазиятларни кўкка совуришмоқда, мана шуларнинг барчаси биз улар билан бемалол ўйнай олишмиз учун асосдир".

"Менимча ҳамма Жозе Моуринио билан ажойиб мавсум ўтказаётган Мадрид клубини унутган кўринади. Агар биз қироллик клубида ўйнаганимизда, ишқибозлар бизнинг финалга чиқолмаслик имкониятимиз ҳақида гапирмаган бўлар эдилар.

Кўпчиликнинг бундай ўйлашига сабаб, улар "Барселона", уларда Месси ва шу даражадаги бир нечта футболчилар бор ва шунинг учун ҳам бизга ишонишмаяпти. Лекин, жамоадошларим ҳаммаси бир ўйин ва бу ўйинда ҳамма нарса содир бўлиши мумкинлигини яхши тушуниб туришибди".

2009 йилги ярим финал ҳақида гапирар экан "Челси" футболчиси қуйидагича фикр билдирди: "Иньестанинг голида ҳаммасини тўғри бажаришган эди. Менимча, ўшанда финалга биз кўпроқ лойиқ эдик, чунки, бизда жуда кўп имкониятлар бўлган ва бизнинг фойдамизга иккита пенальти берилмаган эди. Ўшанга ўхшаш жамолар бор, яъни сен улар билан ўйнайсан ва улар ҳар доим ғалаба қилишади. Лекин,кун келади, сен ҳам бир куни албатта ғолиб бўласан".

Манба: www.football365.com
Киритилди: 14:49, 06.04.2012.
Ўқилди: 7799 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.