Кириш Регистрация

«ПСЖ» футболчиларга маош тўлаш борасида Европада етакчи

Баҳо:
+ | -

Франциянинг "ПСЖ" клуби ўз футболчиларига қанча миқдорда маош тўлаши маълум қилинди.

L’Équipe нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, парижликлар футболчилар учун 136 миллион евро бонусларни ҳисобга олганда, жами 629 миллион евро маош тўлайди. Бу Франция чемпионатида иштирок этадиган барча клубларнинг (1,73 млрд евро) маошларига сарфланган маблағнинг 37 фоизини ташкил этади.

629 миллион евро – Европадаги энг кўп маош саналади.

Ўтган мавсум парижликлар 500 миллион еврога яқин, 2019/20 йилги мавсумда  414 миллион евро, 2018/19 мавсумда эса 370 миллион евро сарф қилганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида «ПСЖ» таркибини Лионель Месси, Серхио Рамос, Ашраф Хакими, Жанлуиджи Доннарумма ва Жорджиньо Вейналдумлар тўлдиришган.

Киритилди: 00:47, 10.02.2022.
Ўқилди: 1628 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик