Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Эрлинг Холанд: «Ўзимни ким биландир таққослашим ноўрин»

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳозирнинг ўзида катта юлдуз даражасига чиқиб улгурди. Лекин бу ҳолат унинг табиатига унча таъсир кўрсатаётгани йўқ. Қизиғи, Эрлинг футболдан кетгач, шахсий ферма очмоқчи. Ёш голеадор Skysports каналига берган интервьюсида яна Жейми Варди ўйинидан илҳомланганию, Flow Kingz рэп-гуруҳига қандай қўшилгани ҳақида ҳам гапириб берди.

- Аввало, ўзингизга баҳо берсангиз - Эрлинг қандай инсон?

- Дортмундга кўчиб келишимдан олдин брюнелик оддий йигит эдим, ҳозир ҳам шундай. Тўғри, ЧЛдаги дебют таъсири йўқ эмас. Қисқаси, ҳамон брюнелик босиқ-вазмин йигитман, эҳтимолки, бироз ақлдан озгандирман... Иложи борича ўзлигимни йўқотмасликка ҳаракат қиламан, ҳар ҳолда, атрофингни камералар ўраб олган паллада бироз эҳтиёткорроқ бўлишинг керак. Майдонда эса осонроқ - ҳамиша маълум услубда ҳаракатланаман ва баъзан ўз устимдан куламан ҳам.

- Қайси футболчилардан ўрганяпсиз?

- Кўплаб ижрочилар ўйинларини кузатганман. Мисол учун, «10-рақам» позицияда ўйнайдиган футболчининг марказий ҳимоячига қарши боришини олайлик. Бу борада айни пайт Жейми Варди олдига тушадигани топилмаса керак. Унинг айни шундай жиҳатларини кўп кузатаман. Умуман, футбол ўйинларини томоша қилиш - доимий машғулотим. Ҳозир ҳам. Дейлик, ўз ўйинимиз шанба куни ўтказилса, эртасига кун бўйи уйдан чиқмай, футбол кўраман. Шунингдек, ван Персини ҳам кўп кузатганман, чунки чапақай эди, худди мен каби.

- Сизни Златан Ибрагимович билан қиёслашади. Бунга қандай қарайсиз?

- О, Ибра бетакрор ижрочи, майдонда ўзини 100 фоиз намоён этади. У ғалаба учун бор кучини сарфлайди.

- Норвегияда рэп-гуруҳ таркибидаги чиқишингиз билан ҳам машҳурсиз.

- Гуруҳимизнинг номи Flow Kingz эди. Адашмасам, 2015 ёки 2016 йил тузилганди.

- Гуруҳнинг қолган икки аъзоси ҳам - Норвегиянинг энг яхши футболчилари. Рэп-гуруҳ тузиш ғояси қандай туғилганди?

- Биз U-16 ёки U-17 термасида ўйнардик ва қалин дўст­лар эдик. Машғулотлардан сўнг зерикканимиздан тасодифий ишларга қўл урардик. Хуллас, бир куни ўйлаб қолдик: «Балки клип суратга олармиз, нега уриниб кўрмаймиз?» Чунки Эрик Тобиас Сандберг қофиялашни биларди, менда эса катта шеър бор эди. Муҳими, қўшиқ яхши чиқди, томошабинлар муносиб баҳо беришди.

- Энди сизлардан қачондир расмий чиқиш-концерт кутсак бўладими?

- Билмайман. Эҳтимол, лоақал бир марта саҳнага чиқишимиз керакдир. Норвегия хитлар рўйхатига кириш ҳақида гаплашганмиз. Лекин ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Майдонда сизни яна нималар илҳомлантиради?

- Биринчи навбатда, ғалаба иштиёқи. Футболда энг даҳшатлиси - мағлубият. Яна мазмунли ўйин ва чиройли голлардан ҳам илҳомланаман. Ҳар ҳолда, ҳужумчиман ва кўп гол уришим шарт.

- Ўзи болаликда футболчи бўлишни орзу қилганмисиз? Бунда отангиз таъсири ҳам борми?

- Яширмайман, ҳамиша отамдан яхшироқ ўйнаш ҳақида ўйлардим. Шунингдек, футбол ҳаёти билан яшаш орзуси бор эди. Барча статистик кўрсаткичлар бўйича отамдан ўзиб кетишим керак, шундан кейингина ундан яхшироқ ўйнаганимни айта оламан. Асосийси, ҳозир бу борада мутлақо хотиржамман.

- Футболсиз идеал кун қандай?

- Соат қўнғироғисиз уйғониш. Агар об-ҳаво яхши бўлса, иштаҳа билан нонушта қиламан, кейин кун бўйи қуёш нури остида дам оламан. Ҳаётни борича қабул қилиш лозим. Атрофдаги одамлар билан мириқиб суҳбатлашишни хуш кўраман.

- Фермерчиликка ихтисослашган Брюне шаҳрида улғайгансиз. Ўша даврни бир эсланг...

- Футболдан безиб қолмаслик учун бошқа юмушлар билан шуғулланиб туриш керак. Зеро, футболда бир маромни ушлаб қолиш осон эмас. Улкан босимдан чарчаган пайт тўғри дам олиш талаб этилади. Шахсан мен хўжалик ишлари - трактор ҳайдаш, сигир боқиш ва ҳоказо машғулотлар билан миямни бўшатишга ҳаракат қиламан. Ҳозир шахсий фермам йўқ, лекин келажакда бўлади, албатта. Ҳа, нафақага чиққач, кичик фермер хўжалиги очаман. Қаерда очишимни билмайман, аммо ҳайвон боқишга ишончим комил. 1-2та эчки олишни ҳам ўйлаяпман, яна кўрамиз.

- Одатда ўзингизни ким билан таққослайсиз?

- Ҳеч ким билан. Бунга хоҳиш йўқ. Ўйлайманки, гавда тузилишига кўра, бироз ўзгачаман. Онам ҳам, отам ҳам ва ҳаттоки, бувим ҳам жуда чаққон бўлишган, лекин мен бошқачароқман.

- Агентингиз Мино Райола билан тез-тез гаплашиб турасизми?

- Охирги ойлар кўп гаплашмадик. У билан асосан отам мулоқот қилади. Мен эса бор эътиборни футболга қаратаман.

- Жуд Беллингем билан бир жамоада ўйнаш қандай?

- Жуд - яхши йигит ва феноменал истеъдод эгаси. Ўтган йили Жейдон билан яхши чиқишгандим, энди унинг ўрнини Жуд эгаллади. Ўзаро ҳазиллашиб турамиз, бир-биримиз билан жуда яхши муносабатдамиз.

- Сизга қарши турган ҳимоячилардан кимни алоҳида эътироф этасиз?

- Виржиль ван Дейкни. У чиндан ҳам, ўта кучли. Бўйи роса баландлигига қарамай, ўта тезкор. Виржилга қарши яккакурашларда бирор марта устун келмаганман. Шунингдек, Серхио Рамос ҳам ақлли ва кучли.

- Сиз қарши ўйнаган жамоалардан қайси бири энг кучлиси?

- Ҳозиргача «Бавария»ни енгиш насиб этмади, шундай экан, Мюнхен клубини таъкидлашим жоиз.

- Бу йил ЕЧЛда қайси клуб ғолиб чиқади, сизнингча?

- 3та асосий фаворитни айтишим мумкин: «Манчестер Сити», «ПСЖ» ва «Реал». Кубок шулардан бирига насиб этса керак.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:40, 10.02.2022.
Ўқилди: 1693 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.