Кириш Регистрация

Жеррард: «Агар Коутиньонинг ўйини ёқмаса, футбол кўрмасангиз ҳам бўларкан»

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» бош мураббийи Стивен Жеррард жамоа ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо борасида ўз фикрини билдириб ўтди. Англия чемпионатининг 24-тури доирасида бўлиб ўтган «Лидс Юнайтед»га қарши ўйинда (3:3) битта гол ва битта ассист муаллифига айланди.

«Агар сизга Филиппе Коутиньонинг ўйини ёқмаса, футбол кўришни тўхтатсангиз ҳам бўларкан. Чунки у бугун ажойиб ўйин намойиш этди», — деди Жеррард.

Эслатиб ўтамиз, «Астон Вилла» қишда Коутиньони «Барселона»дан ижара олди. Филиппе 3та ўйинда иштирок этиб, 2та гол ва 2та ассист муаллифига айланди.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:56, 10.02.2022.
Ўқилди: 2440 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.