Франциянинг "ПСЖ" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти, "Реал" ярим ҳимоячиси Какани ҳамон ўз жамоасида кўришни истаётганлигини таъкидлади.
"Агар "Реал" Какани қўйиб юборшини истаса, уни албатта "ПСЖ"га чақирган бўлар эдим. Аммо, гап-сўзларга қараганда, Мадридликлар уни қўйиб юбориш ниятида эмаслар. Ҳаммаси "Реал" клуби раҳбариятига боғлиқ.
"Агар вазият биз кутгандек бўлиб қолса, "Реал" Какани қўйиб юборса, биз фақат ҳурсанд бўламиз. Айтмоқчиманки, Кака учун "ПСЖ" эшиклари доимо очиқ", дейди Анчелотти Goal.com нашрига берган интервьюсида.