Сербиялик ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савич узоқ вақтдан бери "Лацио"нинг етакчиларидан бири бўлиб келган, бу мавсумда у саккизта гол урди. 26 ёшли футболчининг муваффақияти Европанинг топ-клублари эътиборини тортмоқда. La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, улар орасида "Манчестер Юнайтед" ва "ПСЖ" каби жамоалар бор.
Бироқ, Милинкович-Савични қўлга киритишни истаганлар яхшигина пулдан воз кечишлари керак бўлади. Гап 100 миллион евро ҳақида кетмоқда – бундай пул эвазига “Лацио” жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр.
Милинкович-Савич 2015 йилдан бери “Лацио” сафида ўйнаб келмоқда.