"Барселона"да жорий мавсум охирида ҳужум чизиғида катта ўзгаришлар бўлиши режалаштирилган.
Sport.es хабарига кўра, клуб ёзда Мемфис Депай, Люк де Йонг ва Мартин Брейтвейтдан қутулмоқчи.
Шу билан бирга, "кўк-анорранглилар" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандни жамоага олиб келмоқчи.
Агар "Барса" ўз режаларини амалга ошира олса, кейинги мавсумдан бошлаб жамоанинг асосий ҳужум триоси Холанд, Ферран Торрес ва Ансу Фатидан иборат бўлади.