“Милан”нинг етакчи ярим ҳимоячиларидан бири Франк Кессье жорий мавсум якунида клубини ўзгартиришга ҳозирлик кўрмоқда. Кот-д'Ивуарлик футболчида фаолиятини А серияда давом эттириш имконияти бор.
Инсайдер Николо Шкиранинг сўзларига кўра, Туриннинг “Ювентус” клуби футболчини сотиб олишга тайёр. "Кекса синьора" Кессьенинг жамоага эркин агент сифатида келишига қарши эмас, чунки у келаси ёзда эркин агентга айланади. Шу билан бирга, “бянконери”лардан ярим ҳимоячига ҳеч қандай таклиф тушмаган.