"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳаёт тарзи "Барселона"нинг икки футболчиси — Адама Траоре ва Феррана Торресда ҳавас уйғотади.
Шунинг учун улар португалиялик футболчидан ўрнак олган ҳолда қўшимча машғулотни йўлга қўйиб олишган. Адама душанбадан пайшанбагача ҳар куни икки маҳалдан машғулотда иштирок этади. Яъни бир маҳал жамоавий машғулот, куннинг иккинчи ярмида эса жисмоний ҳолатни яхшилашга қаратилган индивидуал машқларни бажаради.
Машғулотлардан ташқари, Адама диетага ҳам жиддий эътибор қаратади ва кундалик таомини назорат қилиб боради. Ҳаттоки, Траоре вегетарианлик ҳам ўтиб кўрган, аммо етарли куч учун бу камлик қилган.
Ферран Торрес эса яқинда ўз уйида тренажёр залини қурдирди. Энди у ҳам жисмоний ҳолати устида кўпроқ ишламоқда.