Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида япониялик мутахассис Тецуя Цутида билан учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ҳамда Япония футбол ассоциацияси билан ўтказилган музокаралардан сўнг юртимизда фаолият юритиш учун япониялик таниқли болалар ва ўсмирлар футболи мутахассиси Тецуя Цутида таклиф этилди.

Юртимизга ташриф буюрган мутахассис билан узоқ муддатли шартнома шартлари муҳокама қилинди, шунингдек, ЎФА қошидаги 14 та болалар ва ўсмирлар академияларининг иш фаолиятини тизимли ёълга қўйиш, иқтидорли футболчиларни селекция қилиш, ўқув-машғулот жараёнларини самарали олиб бориш, ёш футболчиларни тўғри овқатланиш меъёрлари, витаминизация жараёнлари ва бошқа бир қанча муҳим масалалар ҳақида атрофлича келишиб олинди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов учрашув давомида японларга хос бўлган профессионализм ва ишга бўлган ёндашув юртимиздаги болалар футболига зарур эканлигини таъкидлаб ўтди.

Маълумот учун, Тецуя Цутида 23 йил давомида Япониянинг энг номдор клубларидан бири бўлган “Кашима Антлерс”нинг ёшлар жамоаси мураббийи сифатида ишлаган.

Бундан ташқари, U12, U15 ва U18 тоифаларидаги футбол жамоаларига раҳбарлик қилган. Япония миллий терма жамоасига 20 дан ортиқ футболчиларни етиштириб берган. Шунингдек, Цутида 2016 йилдан буён “C” тоифали мураббийлар учун, 2017 йилдан эса “B” тоифали мураббийлар учун инструктор сифатида таълим бериб келмоқда.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 21:55, 10.02.2022.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.