“ПСЖ” ҳужумчиси Неймарнинг жамоадаги келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Агар Мбаппе Париж клубида қолса, бразилиялик бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйлаб кўрмоқчи.
Футболчи ўтган йилнинг май ойида клуб билан янги шартнома имзолаганидан афсусда ва бу қарор унинг "Барселона"га қайтишига тўсқинлик қилган деб ҳисоблайди.
Тodofichajes нашри хабарига кўра, футболчининг бу қароридан Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси хабардор ва ёзда Неймарни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқчи.
Олдинроқ, манкунианликлар ҳужумчиси Эдисон Кавани ёзда “МЮ”ни тарк этиши айтилганди. Шу сабаб, “қизил иблислар” “ПСЖ” ҳужумчисини сотиб олишга қарор қилган.
Футболчининг парижликлар билан шартномаси 2025-йилда якунига етади. , “ПСЖ” уни 90-100 миллион евро атрофидаги суммага Неймарни бошқа жамоага қўйиб юборишга қарши эмас.