«Барселона» бош мураббийи Хави ҳимоячи Серджи Роберто клуб билан шартномани узайтиришини хоҳламоқда.
Испаниялик мутахассис 30 ёшли футболчига умид қилмоқда. Хавининг мураббийлар штаби Робертони тактик ақл-заковати ва кўпқиррали эканлиги учун қадрлайди.
Шунга қарамай, мураббий клуб раҳбариятининг позициясига амал қилади – Роберто клубдаги янги иқтисодий воқеликка мослаштирилган шартлар асосида шартномасини узайтириш керак.