Мюнхеннинг «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски айни пайтда Бундеслиганинг 22-тур доирасида «Бохум» (1:1, биринчи бўлим) жамоасига қарши учрашувда гол киритди.
Бу польшалик ҳужумчининг "Бавария" таркибидаги 36-голи саналади. Левандовски жорий мавсум 30 та учрашувда майдонга тушди.
У Бундеслига тўпурарлари баҳсида 25 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда «Байер» ҳужумчиси Патрик Шик (18 гол) бормоқда.