Кириш Регистрация
06/01 00:45 Рома 2-0 Лацио
07/01 01:00 Вулверхэмптон 0-3 Ноттингем Форест

Эл Матадорни хафа қилишди. Каванининг кейинги манзили қаер?

Баҳо:
+ | -

Бир неча кун олдин Эдинсон Кавани "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтирмаслиги маълум бўлди. 34 ёшли ҳужумчининг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Уругвайлик футболчининг ёши ўтиб бормоқда, лекин унинг ўзи бундай деб ўйламаяпти. Шу сабаб тажрибали ҳужумчининг "Олд Траффорд"дан кейинги манзили қаер бўлишини тахмин қилиб кўрамиз.

Аргентина

Сўнгги пайтларда Кавани номи Аргентина чемпионати вакиллари билан тез-тез тилга олинмоқда. Оловсиз тутун чиқмайди. Ўтган мавсум якунида футболчининг отаси ўғли оиласига яқинроқ бўлиш учун фаолиятини шу юртда давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилганди. Ўшанда футболчига "Бока Хуниорс" қизиқиш билдирган ва буни “МЮ” раҳбарияти ҳам тасдиқлаганди. Бироқ ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” билан шартномани яна 1 мавсумга узайтиришга қарор қилди. Аммо, Эдисон Криштиану Роналдунинг “Олд Траффорд”га қайтганидан сўнг бундан жуда ҳам афсусланди.

Аргентина чемпионати Кавани учун жуда идеал вариант. Қолаверса, унга мамлакатнинг етакчи клублари “Ривер Плейт” ва “Бока Хуниорс” қизиқиш билдирмоқда. Аммо, иккинчи клубнинг футболчини қўлга киритиш имконияти юқорироқ, чунки Матадорнинг ўзи ҳам “Бока Хуниорс”да ўйнашни истамоқда. Уругвайликлар учун “Ривер Плейт”да ўйнаш унчалик қизиқ эмас. Миш-мишларга кўра, клуб ҳужумчини шу ёзда "Манчестер Сити"га ўтадиган Хулиан Альвареснинг ўринбосарсифатида харид қилмоқчи. Аммо томонлар ўртасида музокаралар ўтказилмаган.

 

МЛС

Америка чемпионати Европада ўйнаган футболчиларни ўзига жалб қилишда давом этмоқда. МЛС кундан-кунга ривожланмоқда, қизиқарли ва рақобатбардош мусобақага айланиб бормоқда. Агар, Кавани хоҳласа, "Интер Майами" ва "Лос-Анжелес Гэлакси" каби клубиларнинг эшиги доимо очиқ. Бу клублар узоқ вақтдан бери юлдуз футболчиларни ўз таркибига қўшиб келмоқда. МЛСда машҳур футболчиларни ўзига тортадиган бошқа қизиқарли жамоалар ҳам бор. Масалан, Нани "Орландо Сити"да ўйнаган, Лоренцо Инсинье "Торонто"га ўтди, Жердан Шақири эса "Чикаго Файр" билан шартнома имзолади. Мамлакатнинг амалдаги чемпион “Нью-Йорк Сити” ҳақида ҳам унутманг. Бу клубда ўз вақтида Франк Лэмпард, Андреа Пирло ва Давид Вилья каби футболчилар ўйнаган.

Каванини МЛСда  кутишмоқда. Қолаверса, унинг ватандоши Луис Суарес ҳам ушбу чемпионатга ўтиши кутилмоқда (балки бир жамоада ўйнаши ҳам мумкин). Миш-мишларга кўра, Суарес мавсум охирида "Атлетико"ни тарк этиб, Америка чемпионатигаўтиши мумкин. Кавани ўзига хос футболчи, шунинг учун у тезда АҚШ клубларига мослашиб кетиш эҳтимоли юқори.

 

Ла Лига

Кавани номини бир неча йиллардан бери Ла Лига билан боғлаб келишмоқда. "ПСЖ"дан кетганидан сўнг, ҳужумчи "Атлетико Мадрид"га ўтишга яқин эди, аммо трансфер номаълум сабабларга кўар амалга ошмади. Матадорни энди  Мадридда клубига ўтиш эҳтимоли йўқ. Чунки,ҳозирда “Атлетико”да етарлича ҳужумчилар бор. Аммо, сўнгги бир неча ойдан бери Каванини “Барса”га ўтиши ҳақида миш-мишлар юрибди. Уругвайлик футболчи Каталония клубига ўтишга тайёр эди, аммо Рангник ундан манкунианликлар сафида қолишни илтимос қилди. Натижада футболчи инглиз клуби билан шартномаси охиригача ўйнашга қарор қилди.

Сўнгги хабарларга кўра, испан клубларидан Эдинсонга ҳамон таклифлар бор.  Бироқ маҳаллий ОАВ аниқ клублар номини тилга олмаган. "Барселона" Пьер-Эмерик Обамеянг билан шартнома имзолагани учун бу рўйхатдан чиқиб кетди.

 

А серия

Одатда Италия чемпионатида кекса футболчилар учун идеал мусобақа ҳисобланади. Златан Ибрагимович ва Криштиану Роналду бунинг ёрқин мисолидир. Ҳозирда Оливье Жиру ҳам ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Кавани Италия чемпионатида йўқолиб қолмаса керак. Чунки, бу мусобақа футболчи учун бегона эмас. Эҳтимол футболчи собиқ клуби "Наполи"га қайтиши ҳам мумкин. Уругвайлик футболчи бир вақтлар Неапол клуби сафида 138 та ўйин ўтказиб, 104 та гол урган. Ёзда “адзуррилар” бирданига иккита ҳужумчисидан айрилиши мумкин - Дрис Мертенс ва Виктор Осимхен. Биринчисининг шартномаси якунига етса, иккинчисига эса бошқа лигалардан жиддий таклиф бор. Кавани Италияга қайтса, клуб учун ҳам, ўзи учун ҳам яхши бўларди. Қолгани эса футболчининг ўзига боғлиқ.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 20:44, 12.02.2022.
Ўқилди: 2488 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.