Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Пекин-2022. Комилжон Тўхтаев ўз натижасини яхшилади

Баҳо:
+ | -

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг тўққизинчи кунига келиб ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев мусобақадаги иштирокини бошлади. Спортчимиз гигант-слалом дастурида стартга 60-рақамда чиқди.

Ҳамюртимиз пешқадам Марко Одерматт (Швейцария)дан 9,84 сония ортда қолди. Тўхтаев финишга яқин қолганида хатога йўл қўйди ва йиқилиб тушди. Шунга қарамай, у ўрнидан турди ва финишгача етиб келишга муваффақ бўлди. Натижада у 89 спортчи орасида 35-поғонани банд этди. Комилжон йиқилиб тушмаганида натижаси яхшироқ бўларди (кучли ўттизталикка кирарди).

Стартга чиққан спортчиларнинг 35 нафари финишгача етиб келганини таъкидлаш лозим. Улар иккинчи уринишда иштирок этишмайди.

Маълумот ўрнида. Комилжон Тўхтаев 2018 йилги қишки олимпиадада биринчи уринишда 60-ўрин, иккинчи уринишда 58-ўринни, икки уриниш бўйича эса 52-поғонани банд этганди. Ўшанда у пешқадамдан 18 сония атрофида ортда қолганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:04, 13.02.2022.
Ўқилди: 2890 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик