Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

“Металлург” назорат учрашувида “Алашкерт”га имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Металлург” жамоаси учинчи назорат учрашувини ўтказди.

Бу сафар бекободликлар тўрт карра Арманистон чемпиони – “Алашкерт” жамоаси билан куч синашди ва кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтган ўйин тақдирини иккинчи тайм ўртасида арманистонликлар томонидан киритилган ягона гол ҳал этди – 0:1.
Бекободликлар дарвозабони Акмал Ортиқов яна уч-тўрт вазиятда жамоаси жонига оро кирди. "Металлург" да ҳам гол киритиш имконияти бўлди. Бироқ вазиятлардан футболчилар фойдалана олишмади. Бироз бетоб бўлган Саламат Қуттибоев ҳамда дарвозабонлардан ташқари барча ўйинчиларга Луисма Эрнандес майдонга тушиш имкониятини берди.

Назорат учрашуви
12.02.2022 йил
“Металлург” (Ўзбекистон) - “Алашкерт” (Арманистон) – 0:1

“Металлург”: Акмал Ортиқов, Худойшукур Сатторов, Одилбек Абдумажидов, Муҳаммадали Алиқулов, Фаррух Иброҳимов, Эргаш Исмоилов, Ихтиёр Тошпўлатов, Муҳаммад Исаев, Фозил Мусаев, Шоҳназар Норбеков, Зоҳид Абдуллаев.

Захира: Александр Лобанов, Ҳакимхон Аламхонов, Аббос Отахонов, Аброрбек Тошқўзиев, Фарход Бекмуродов, Дамир Темиров, Иброҳим Ибрагимов, Саламат Қуттибоев, Забихилло Ўринбоев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Жасур Ашуров, Шаҳзоджон Неъматжонов.

Бош мураббий: Луисма Эрнандес.

Манба: "Металлург" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 11:37, 13.02.2022.
Ўқилди: 1051 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.