«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп бир неча кун олдин Сенегал терма жамоаси билан Африка Миллатлар Кубогида ғолиб чиққан ярим ҳимоячи Садио Мане ҳақида гапирди.
«Мане жаҳон даражасидаги супер ўйинчи, аммо унинг клуб ва термадаги масъулияти умуман бошқа.
Африка кубоги - бу катта турнир, бу унинг ҳаётидаги энг муҳим турнир. Садио Сенегалдаги барча даврларнинг асосий афсоналаридан бирига айланди ва бунга у муносиб.
Унинг елкасида жуда катта босим бор эди. Мен одатда босим билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайман, лекин у пенальтини тепиш учун борганида, бу унинг ҳаётидаги ҳақиқатан ҳам қийин палла деб ўйладим. Мен бундан жуда ҳам таъсирландим», — дейди Клопп.