Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Владимир Фомичёв: «Бундай майдонда ўйин ўтказиш ПФЛ учун уят»

Баҳо:
+ | -
Foto: fcmashal.uz

Ўзбекистон Олий Лигасидан ўрин олган «Бухоро» ва «Машъал» жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етгач, меҳмонлар бош мураббийи Владимир Фомичёвнинг ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Биринчи навбатда Фомичёв майдон борасида салбий фикрларини билдириб ўтди.

«Бундай майдонда умуман футбол ўйнаб бўлмасди, буни бугунги баҳс ҳам кўрсатиб берди. Менимча, ҳужумкор футбол намойиш этилмаганининг боиси ҳам айнан шу билан боғлиқ бўлса керак. Бундай майдонларда олий лига баҳсини ўтказиш ПФЛ учун уят ҳисобланади. Бу биринчи навбатда ўзига ва футболга нисбатан ҳурматсизлик дегани. Учрашув давомида ҳар иккала жамоа асосан узоқ масофага тўп узатишлардан фойдаланди. Чунки бундай майдонда қисқа тўп узатишлар орқали футбол ўйнашнинг умуман иложи йўқ эди».

«Мени дуранг натижа қониқтирдими? Албатта, ғалаба қозонсак яхши бўларди. Лекин сафарда дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Бунинг устига «Бухоро» билан кечадиган баҳслар биз учун ўзига хос дерби ҳисобланади. Ўйиннинг боришига қараб дурангдан қониқдик десам бўлади. Шу ўринда жуда чиройли гол ургани учун Самандар Шодмоновга раҳмат айтиб қўймоқчиман.

«Бугунги ўйинда ҳеч кимга жиддий эътироз йўқ. Фақат дарвозабонимиз Санжар Қувватовдан камроқ қўпол хатоларга йўл қўйишини сўраган бўлардим. Бугун ҳамма қўлдан кечганча ҳаракат қилди».



«Биз «Бухоро»нинг ҳужумкор ўйин кўрсатишини, шунингдек стандарт вазиятларга кўпроқ эътибор қаратишини билардик. Баъзи вазиятларни ҳисобга олмаганда рақиб бизга жиддий қаршилик туғдира олмади. Агар ўйиннинг охирларида ҳакам пенальти белгилаганида ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди», дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 11:23, 08.04.2012.
Ўқилди: 7928 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10577]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4725]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [3317]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [3055]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2755]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2653]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1988]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1633]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1598]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик