Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Рангник ўйинчи алмаштиришда хато йўл қўйдими?

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган «МЮ» - «Саутгемптон» учрашуви тугашига 5 дақиқа қолганда, Рангник Скотт Мактоминей ўрнига Элангани майдонга туширди.

Албатта, агар ёш ҳужумчи гол урганида, бошқа гап, аммо умуман ушбу алмаштиришнинг мазмуни турли саволлар туғдиради.

Масалан, "МЮ" ярим ҳимоясида Мактоминей - Погба - Бруну учлиги ўрин олганди. Учликда фақат Скотт ҳимоя учун кўпроқ жавобгар, унинг фаоллиги Бруну ва Погба каби креатив футболчиларнинг эркин ҳаракатланишини таъминларди.

Скотт - Эланга рокировкаси натижасида схема 4-3-3 дан 4-2-4 га ўзгарди ва энди Погба - Бруно жуфтлиги ҳужумларни бошлашдан ташқари, таянч зонасига жавобгар бўлиб қолишди.

Тўғри, Мактоминейнинг сариқ карточкаси бор эди ва хавф остида қолганди. Захирада эса, тўғридан тўғри номзод йўқ, учта ҳимоячи — Мата, Ганнибал ва Лингард бор холос. Балким, учинчи марказий ҳимоячини тушириб, майдон марказисиз ўйнаш иложи йўқмиди?

Агар «Саутгемптон» бутун жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олганида, ўзгариш ўзини оқлар, барибир ҳимоя линияси баланд бўлганидан,  Погба&Бруну рақиб жарима майдонига яқин жойлашишлари мумкин бўлиб, ҳужумда қўшимча куч халақит бермасди.

Аммо «Саутгемптон» жуда яхши контрўйин намойиш қилиб, тўп назоратида ҳам бўш келмаётган ва тез-тез хавфли вазиятлар яратаётганди. Бундай шароитда тўпсиз ўйинда интизомли бўлмаган жуфтликка энг муҳим зонани топшириш катта риск.

Иккинчидан, бунинг натижасида ҳар икки футболчи ҳам олдинга чиқишда қўрқиб қолишди, зеро рақиб жарима майдонида тўпни назорат қилишда энг муҳим ўйинчилар айнан шу иккиси.

Ҳужумда қўшимча Эланганинг югуриб юришидан кўра, Погба ва Брунонинг эркинроқ бўлишлари янада фойдалироқ бўларди, менимча.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 12:38, 14.02.2022.
Ўқилди: 2850 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.