Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Футболчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида махсус палата ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, ЎФА, ЎзПФЛ ва Ўзбекистон Футболчилар уюшмаси вакиллари ўртасида футболчиларнинг мақомларини белгилаш, трансферлардаги муаммоларини бартараф этиш ва тартибга солиш мақсадида регламент лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.

Футболчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий нормативнинг йўқлиги бир қатор муаммоли вазиятларни келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатиб бермоқда. Бугунги бўлиб ўтган йиғилишда айнан шу мавзуда сўз борди. Хусусан, суҳбат давомида футболчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қўмита ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишда қатнашган спорт ҳуқуқшунослари бу борада таклиф ва фикрларини билдириб ўтишди. Мазкур қўмита, шунингдек, футболчиларнинг бошқа клубга ўтиш вақтидаги қийинчиликлар ва клуб-футболчи ўртасидаги юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиши кўзда тутилмоқда. Айниқса шартномалар борасидаги низоларни бартараф этиш учун халқаро тажрибани ўрганган ҳолда махсус палата ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

Мазкур қўмита устави, вазифа ва тузилмаси навбатдаги йиғилишларда қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 23:54, 14.02.2022.
Ўқилди: 1231 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.