Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Олег Марчук: «Бухородек буюк шаҳар жамоаси Суперлигада бўлиши керак»

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум олдидан "Бухоро" сафига қўшилган легионер футболчи Олег Марчук билан қисқа суҳбат уюштирдик ва ушбу суҳбатни этиборингизга ҳавола этамиз.

— Олег, сиз ўтган йил Ўзбекистон чемпионати Про-лигасидаги дебютингизни ёмон ўтказмадингиз. Айтингчи, мослашиш қийин кечмадими, ҳар ҳолда сиз учун бегона юрт?
— Йўқ асло! Қийинчилик туғдирмади, мени яхши қабул қилишди. Тил масаласида ҳам муаммо бўлгани эмас, жамоадаги кўп йигитлар рус тилида мулоқот олиб боришарди. Барчаси ажойиб эди.

— Ўзбекистон ва Украина футбол чемпионатларининг фарқи?
— Бу ерда умуман бошқача футбол, бошқача тушунчалар. Лекин, барибир ҳам унчалик катта фарқ сезилмайди. Айтишадику, футбол бу осон ўйин, фақат уни ўйнай олиш керак.

— Ўтган мавсумда сиз «Динамо» жамоаси билан Суперлига йўлланмасига эга чиққан эдинглар, бу йил эса «Бухоро» жамоасига ҳам худди шундай вазифа юклатилган, яъни Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Ушбу вазифани яна такрорлашга кўзингиз етадими?
— Сизни яхши тушундим! Буни албатта вақт кўрсатади. Биз барчамиз бу ерга, айнан шу мақсад учун йиғилганмиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ, астойдил меҳнат қилган жамоа, мавсум якунида буни роҳатини ҳам кўради. Мақсадимиз, ўз суюкли мухлисларимизга қувончли дамларни тортиқ қилиб, Суперлига йўлланмасига эга чиқиш. Бухородек буюк шаҳар жамоаси, Суперлигада бўлиши керак.

— Мавсумолди тайёргарлик қандай кечяпти, жамоадагилар билан чиқишиб кетдингизми?
— Йиғинлар яхши ташкиллантирилган, астойдил тер тўкяпмиз, ҳозирги бош мураббий билан ўтган мавсумда ҳам бирга ишлаганман, шу сабабли машғулотларда унчалик катта фарқ сезмаяпман. Яхши жамоа шаклланяпти, мураббийлар ва футболчилар мени яхши кутиб олишди, бу борада ҳеч қанақа муаммо кўрмаяпман.

— Ишқибозлар сиздан мазмунли ва чиройли ўйинлар кутмоқда. Уларга нима дер эдингиз!
— Ишқибозлардан, яхши кунимизда ҳам ёмон кунимизда ҳам фақат «Бухоро» билан бирга бўлишларини сўрардим, мана шу энг асосийсиси. Ғалабалар эса, ҳар доим ҳамроҳимиз бўлсин!

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 12:52, 15.02.2022.
Ўқилди: 1948 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3645]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3298]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2995]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2979]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2968]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2243]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2167]

Родри операция қилинади [2073]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [1906]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1876]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик