Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Ёзда ўз клубини алмаштириш эҳтимоли 99 фоиз бўлган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер мавсуми қишки харидлардан кўра ҳар доим қизиқарлироқ ва кутилмаган ҳодисаларга бой бўлади. Бу йилгиси ҳам шундай эҳтимолдан ҳоли эмас ва мутахассисларнинг фикрича, 2022 йилнинг ёз фаслида ўтадиган трансфер мавсуми олдингиларидан  кўра анча қизиқарли ўтади.  

2022 йилги ёзги трансфер ойнаси бошланишига ҳали 4 ойдан кўпроқ вақт қолганига қарамай, амалга ошиши деярли аниқ бўлган бир қанча трансферлар бор. Уларнинг кўпчилиги эркин агент мақомида бўлса, бир қанчалари тўлиқ сотув асосида амалга ошади. Ҳозир шу ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик.

 

Антонио Рюдигер (“Челси”)

28 ёшли немис футболчиси "Челси"да қолишга қарши эмас. Агар, томонлар янги шартнома борасида келишиб олсалар, Рюдигер яна бир неча мавсум лондонликлар сафида қолиши мумкин. Бироқ, негадир Рюдигер ва "Челси" ҳали ҳам келиша олишмаган. Клуб раҳбарияти ҳам, футболчи ҳам бир неча ойдан бери матбуотда янги шартнома имзоланиши борасида бонг урмоқда, аммо бу ҳалигача амалга ошмади.

Маоши бўйича футболчи ва клубнинг истакларида катта фарқ бор. “Аристократлар” Антониога ҳафтасига 200 минг фунт таклиф қилишган, аммо немис бундай шартномани рад этган. Рюдигер 225 минг фунт атрофидаги ҳафталик маош истамоқда ва бу йилига тахминан 1 миллион фунт стерлингдан кўпроқ суммани ташкил қилади. Табиийки, бу Лондон клуби раҳбариятига унчалик ёқмаган. Шу сабаб, ҳамон янги битим имзоланиши кечикмоқда.

 

Пауло Дибала (“Ювентус”)

Бир неча ой олдин аргентиналик футболчи “Ювентус” билан шартнома узайтиришга қарши эмасди, бироқ томонлар янги битимда ойлик маош борасида келиша олмади. Шу сабаб Дибала туринликларнингг таклифни қабул қилмади. "Ювентус" ҳам ҳужумчининг маошини сезиларли даражада оширишга рози эмас. Умуман олганда, ҳар икки томон ҳам ниманидир кутаётгандек таассурот уйғотмоқда.

Федерико Кьеза кутилмаганда узоқ вақтга сафдан чиқди ва "кекса синьора" Душан Влаховични сотиб олди. Ҳозирча "зебралар"нинг ҳужум чизиғи Дибала ва Влаховичнинг тандемидан ҳосил бўлган, аммо Кьеза ёзда сафга қайтади. Бундай вазиятда Пауло заҳира футболчисига айланиши мумкин. Шу сабаб, футболчи ёзда клубдан кетиши мумкин. Уни қўлга киритмоқчи бўлган топ-клублар етарлича бор - "Ливерпуль", "Барселона", "Интер". Эҳтимол, аргентиналик ҳам ўз карьерасида янги саҳифа очиш мақсадида янги чемпионат ёки янги жамоага ўтишга қарши бўлмас?!

 

Гарет Бэйл (“Реал Мадрид”)

32 ёшли уэльслик футболчининг карьераси якунига етиб бормоқда. Буни биринчи навбатда Бэйлнинг ўзи яхши тушунади. Энди у "Реал Мадрид"га керак эмас. Шу билан бирга, Гарет узоқ вақт давомида мадридликлар сафида майдонга тушмаяпти. Шу боис, у ёзда “галактикос” билан шартномаси тугагач, Мадриддан кетишни мўлжалламоқда.

Катта эҳтимол билан Бэйл Англия Чемпионшипида ўйнайдиган Уэльснинг "Кардифф" клуби футболчисига айланади. Аммо, бу фақат Уэльс терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралашнинг сўнгги босқичидан ўта олсагина рўй беради. Агар, шундай бўлмаса, ҳужумчи ўз фаолиятини бутунлай якунлаши мумкин.

 

Эрлинг Холанд (“Боруссия Дортмунд”)

Норвегиялик ҳужумчининг Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан шартномаси 2024-йилнинг ёзига қадар тузилган. Бироқ, шартномада шундай банд борки, унда футболчи ёзда жамоадан кетиши мумкин. Битимга кўра, Холанднинг янги клуби футболчи учун “асаларилар”га 75 миллион евро тўлаши керак. Ҳеч шубҳа йўқки, Эрлингни сотиб олмоқчи бўлган (бир нечта клуб!) етарлича жамоалар бор.

21 ёшли Холандни сотиб олиш учун бир қанча клублар навбатда турибди — "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона". Бу нарса фақат футболчининг хоҳиши ва унинг агенти Мино Райоланинг иштаҳасига боғлиқ.

 

Килиан Мбаппе (“ПСЖ”)

Трансфер нархи 160 миллион еврога баҳоланган 23 ёшли франциялик футболчи Париж клубида ўйнашни истамаяпти. Келаётган ёзда унинг “ПСЖ” билан шартномаси тугайди ва у клубдан кетиш ҳақида ўйлаб кўрмоқчи. Мбаппе "Реал"да ўйнашни истамоқда. “Қаймоқранглилар” ҳам у билан шартнома имзолашга қарши эмас.

Гарчи, "ПСЖ" Килианни дунёдаги энг кўп маош оладиган футболчига айлантиришга ваъда берган бўлса-да, француз иқтидори клуб билан янги шартнома имзолашдан бош тортди. Тушунганингиздек, гап пул ҳақида эмас. Мбаппе Европа ва жаҳон клублари даражасидаги совринларни ютиш истамоқда ва “ПСЖ”да буни амалга ошириш жуда ҳам қийин бўлмоқда.  

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 22:12, 15.02.2022.
Ўқилди: 11601 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3726]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2842]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1988]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1864]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1834]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1583]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1544]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1472]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1460]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1316]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.