Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган 4та ўйин ушбу ҳафтада бўлиб ўтди. УЕФА мазкур ўйинлар якуни бўйича ҳафтанинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.
Муҳаммад Камара ("Зальцбург" ярим ҳимоячиси) — "Бавария"га қарши ўйинда (1:1) катта ҳажмдаги ишни бажарди. У 11 км. масофа босиб ўтди. Узатмаларининг аниқлиги 74 фоизни ташкил қилди.
Бернарду Силва ("Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси) — "Спортинг"га қарши баҳсда (5:0) 2та гол ва битта ассист муаллифига айланди.
Килиан Мбаппе ("ПСЖ" ҳужумчиси) — "Реал"га қарши учрашувда (1:0) рақиб дарвозаси томон 7та зарба бериб, ўйин сўнгида ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди.
Виржил ван Дейк ("Ливерпуль" ҳимоячиси) — "Интер"га қарши ўйинда (2:0) рақибларидан тўпни 9 марта олиб қўйди ва узатмаларининг аниқлиги 90 фоизни ташкил қилди.