Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Ичкилик туфайли Польша термасининг икки ўйинчиси Евро-2012да қатнашмайди

Баҳо:
+ | -

Польша терма жамоаси бош мураббийи Францишек Смуданинг айтишича, "Кёльн" яримҳимоячиси Славомир Пешко ва "Андерлехт" ҳимоячиси Марцин Василевскилар Евро-2012да қатнашмайдилар.

Воқеа якшана кунига ўтар кечаси Германия чемпионатининг "Кёльн" ва "Вердер" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг содир бўлди. Кучли мастлик ҳолатида бўлган Пешко бир дўсти билан таксига ўтиради ва таксичини урмоқчи бўлади.

Шундан сўнг таксичи безориларни полицияга топширади. Кейин маълум бўлишича, унинг шериги терма жамоадоши Василевски бўлиб чиқди. Якшанба куни Пешкони қўйиб юборишди. Клуб унга машғулотлардан четлаштирилиши билан бирга 25 минг евро жарима солди.

"Мен бунга панжа ортидан қарай олмайман, - деди Смуда Interia.pl сайтига. - Бу қилиқлари билан улар ўзларининг Еврога бўлган йўлларини ёпиб қўйишди. Мен уларни таркибга киритмайман. Уят эмасми? Поляклар Германияда яна бир бор алкоголь ва муштлашув билан боғлиқ шармандагарчилик содир қилишмоқда."

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 12:03, 09.04.2012.
Ўқилди: 6838 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.