Бугун пойтахтимиздаги "Жар" стадионида 3-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади.
Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони — Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз майдонида жорий мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган Ғузорнинг "Шўртан" клубини қабул қилади. Учрашувга бўлган қизиқиш ҳаддан ташқари юқори.
Шуни ҳисобга олган ЎзМТРКнинг "Спорт" телеканали ижодкорлари "Бунёдкор" ҳамда "Шўртан" жамоалари ўртасидаги баҳсни тўғридан-тўғри эфирга узатишади.
Демак, соат 17:55да ЎзМТРКнинг "Спорт" телеканали орқали "Бунёдкор"-"Шўртан" жамоалари ўртасидаги баҳсни тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 3-турнинг марказий учрашувини Мурод Ризаев шарҳлаб боради.