"Рома" футболчиси Николо Заньоло ёзда жамоадан кетади. Бу ҳақида унинг агенти Клаудио Вигорелли маълум қилди.
Вигореллининг сўзларидан бу маънони англаш қийин эмас: "Николонинг битимини янгилаш борасида ҳеч қандай жараёнлар мавжуд эмас. Мен буни ҳамманинг олдида очиқ айтаман. Айни дамда унинг эътибори мавсумни А серия ҳамда Конференсиялар лигасида ижобий якунлашга қаратилган".
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси аъзоси учун "Ювентус" даъвогарлик қилаётган эди.