Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Гранд клубларнинг эркатойлари

Баҳо:
+1 | -

   Футбол олами турли характер эгаларини тарбия қилган. Биз таниган ўша машҳур футболчиларнинг ҳам ўзига яраша хулқ-атвори бор. Баьзилар анча босиқ ва тартибли бўлса, яна кимлардир учига чиққан жанжалкашдир. Шу билан бирга жамоа ички қоидаларини бузувчи футболчилар ҳам топилади. Айнан шундай футболчиларга нисбатан “эркатой” таърифини қўлласа муболаға бўлмайди. Биз эса ҳозирги куннинг мана шундай машҳур 5 эркатойи ҳақида гаплашамиз.

  5. Роберто Фирмино (“Ливерпуль")

   Бразилиялик футболчи ўйин услубидан келиб чиқилганда жуда тартибли футболчидек кўзга ташланади. Балки у клуб қоидаларини бузганлиги сабаб асосий таркибдан секин-аста тушиб бораверётгандир? Ҳар тугул 2-3 йил олдинги Фирмино билан ҳозиргиси орасида анча фарқ бор. Бундан бир неча йил олдин “Бобби” машғулотларга маст ҳолда келганлиги туфайли Клопп унга жазо қўллади. Албатта бу бразилиялик билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас эди. У вақтида “Хоффенҳайм”нинг ҳам эркатойи бўлган. Бундан ташқари АПЛда унга нисбатан жиддий чора кўрилиши ва футболдан четлатилиши ҳам мумкин бўлган. Бунга сабаб футболчи уша пайтдарда “Эвертон” шарафини ҳимоя қилган Мейсон Ҳолгейтга нисбатан ирқчилик қилган деган фикрлар ҳам бор эди.

  4. Эден Азар (“Реал Мадрид”)

 Азар “Челси” таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатган. Унинг маҳорати ва юқори кўрсаткичлари “Реал” эътиборини тортган. Мадрид клуби уни Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида кўргн эди. Аммо Эден яна ҳам юқори даражага чиқишига испан таомлари ва фаст фудлар ҳалақит бергаан десак муболаға ишлатмаган бўламиз. “Галактикос” ууга барча шароитларни яратиб берди. Азарда спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва машғулотларни сабабсиз қолдириш ҳоллари деярли кузатилмайди. Аммо у ортиқча вазндан халос бўлиши керак. “Реал” бунинг чорасини топгандек Азарга фаст фуд истеъмол қилишни тақиқлаб ҳам кўрди. Аммо бельгиялик бу режимга роя қилмаган. Спортда нотўғри овқатланиш ҳам мумкн эмас.

3. Усмон Дембеле (“Барселона”)

 Дембеле ростмана каталонияликлар эркатойига айлаиб бўлган. У жамоага энди келган пайтлари ҳудди Азар сингари жуда кўп фаст фуд истеъмол қилган. Охир-оқибат клуб Усмонжонга алоҳида ошпаз топиб берган ва шу орқали Дембеленинг овқатланиш режимини тўғри йўлга солган. Аммо Дембеле барбир клуб қоидаларини кўп бор бузган. У ҳохлаган пайтида машғулот қолдирган ёки жуд кўп ҳолларда кеч қолган. Албатта шу сабаблар туфайли ҳам Усмон жамоада ўзини топиб кета олмади. Унинг устига “Барселона” унга ишониб француз атрофида ўйин қуришни режалаштирганда куёвбола “отнинг калласидек” маош талаб қила бошлади. Эҳ эркатой ҳаммаси сен айтгандек бўлавермайдида.

2. Жек Грилиш (“Манчестер Сити”)

 Грилишни Гаскойнга қиёслашади. Албатта ўйин услубини эмас, балки характерини. Грилиш учун умуман жамоавий қоида йўқ. У карантинга ҳам амал қилмаган. Унинг устига футболчи ҳаддан ортиқ алкоголли ичимликларга рўжў қўйган. Унда иқтидор туғма ва у Месси ва Роналду даражасига чиқиши мумкин бўлган футболчи. Лекин у ўз устида ишлашни ҳушламайди. Унинг қилмишлари “Астон Вилла” таркибида пайти бошланган. Инглиз маст ҳолда Испания кўчаларида тунаб қолгани ва карантин вақтида зиёфатга бориб маст ҳолда машинада автоҳалокатга учрагани ёрқин мисол бўла олади. Грилиш “шаҳарликлар” сафига келиб ҳам ёмон одаларини ташламади. Унинг устига жамоадаги бир неча футболчи билан ҳам урушиб қолган. Унинг юқори даражадаги футболчи бўла олмаслигига спиртли ичимликлар ҳалақит бериши турган гап.

 1. Гарет Бэйл (“Реал Мадрид”)

 Бэйл бир вақтлар 100 миллион евролик футболчи эди. У “Реал”га келган пайтлари жуда ёрқин ўйин кўрсатар эди. Унинг устига Бэйлнинг мушакларига атлетлар ҳам хавас қиларди. Лекин ҳозир улардан асар ҳам қолмаганини яқинда тарқалган суратдан билиб олдик. Бэйлни таомлар ҳам алкоголь ҳам йўлдан урмаган. Унинг бу даражада ўйини сусайишига сабаб Гольф бўлиши турган гап. Гарет гольфга бўлган муҳаббати туфайли жамоа машғулотларини кўп бор қолдириб юборган. Балки, у гольфда Тайгер Вудсни ҳам мағлуб эта олар. Аммо у футболчи ва бу ишини бажаришни истамаса “бутсасини михга илса” ҳам бўлаверади.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.  

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:48, 18.02.2022.
Ўқилди: 6826 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.