Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон - Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Ажойиб мураббий — баҳсли трансферлар. Жозе Моуриньонинг энг ғалати 10 та хариди

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо — ажойиб мураббий. Бироқ, мутахассиснинг ҳамма қарори ҳам доим ўзини оқламаган. Моуриньо фаолияти давомида нафақат яхши тактик, балки трансферлар учун катта пул сарфлаш бўйича ҳам ном қозонган. Шу сабаб, бугун биз португалияликнинг энг ғалати (ёмон эмас) трансферларини ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдик.

 

10. Радамель Фалькао

Радамель бир пайтлар Европанинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ҳисобланган. 2014 йилда колумбиялик футболчи ижара асосида “Стимфорд Бриж” эгалари сафига қўшилди.  Аммо, Моуриньо жамоасига ўтганидан сўнг Радамелнинг ўйинида пасайиш бўлди. Тўғрироғи, Жозе уни ўринбосар сифатида кўрди. Фалькао Лондондаги бир йиллик фаолияти давомида “Челси” сафида 10 ўйинда майдонга тушиб, 1 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

9. Муҳаммад Салоҳ

Бу рўйхатда сайёрамизнинг энг яхши футболчиларидан бирини кўриш ғалати. Моуриньо 2014 йилнинг январида “Челси” раҳбариятидан Салоҳ билан шартнома имзолашни талаб қилган, бироқ уни тезда бошқа жамоага ижарага бериб юборди. Кейинчалик эса “Рома”га тўлиқ сотиб юборилган. “Аристократлар” мухлислари мисрлик футболчи бир пайтлар ўз жамоаси футболчиси бўлганини даҳшат билан эслашади. Аммо, португалиялик нима сабабдан Муҳаммадга ишонмаганини ҳалигача тушунарсиз.

 

8. Хуан Куардадо

Салоҳ сингари Куадрадо ҳам 2015 йилнинг январ ойида 23 миллион фунтга сотиб олинди, бироқ колумбиялик футболчи лондонликлар сафида бор-йўғи 13 ўйинда майдонга тушди. Кейинчалик у Туриннинг “Ювентус” клубига ижарага бериб юборилди ва охир-оқибат "кекса синьора"га тўлиқ сотиб юборишди. Хуан ҳозир ҳам Туринда ва жамоасининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.

 

7. Филипе Луис

2014 йилда “Челси” “Атлетико Мадрид”дан 18 миллион фунт эвазига дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бирини сотиб олди. Мутахассислар ва мухлислар фикрича, бу харид лондонликлар учун анча фойдали эди. Аммо, Луис ҳам “аристократлар” сафида ўйнаб кета олмади. “Стемфорд Бриж”даги 1 мавсум давомида Фелипе бор-йўғи 15 та учрашувда майдонга тушди.  Келаси мавсумда “Атлетико” уни 14 миллион фунт стерлингга қайта сотиб олди. Тушунарсиз.

6. Иржи Ярошик

2005-йилда Москванинг ЦСКА жамоасини “Челси”га алмаштирган Ярошик Лондон клубидаги дебют ўйинини Лига кубоги финалидаги ғалаба билан бошлади.  Шунингдек, ўша мавсумнинг ўзидаёқ Премьер-лига олтин медалини қўлга киритди. Бироқ, Иржи ҳам қолган футболчилар каби Жозе Моуриньо қўл остида очилиб кетмади ва икки мавсумда бор-йўғи 14 та ўйинда майдонга тушди.

5. Жо Харт

Тажрибали мураббий тушунарсиз харид қилишда давом этди.  Англия терма жамоаси собиқ дарвозабони Жо Харт 2020 йилда "Тоттенхэм" сафига қўшилди. Бу шартнома кўплаб “шпорлар” мухлислари томонидан яхши қабул қилинди. Лекин, португалиялик мутахасси Хартга негадир ишонч билдирмади. Посбон “Тоттенхэм Хотспур” эгалари сафида бир мавсум тўп тепди. Аммо Жо “шпорлар” сафида бор йўғи 1 та учрашувда майдонга тушди. Мавсум охирида инглиз дарвозабони Шотландиянинг “Селтик” жамоаси сафига ўтди.

4. Марко Арнаутович

Кўпчилик Марко Арнаутовични “Вест Хэм” ва “Сток Сити” каби клубларидаги фаолияти орқали танишади. Лекин, уни Италиянинг “Интер” жамоасида ўйнаганини ҳамма ҳам билмаса керак. 2009 йилда “нерадзуррилар” “Твенте”дан Маркони ижара асосида ўз сафига қўшиб олди. Аммо, австриялик футболчи  клуб сафида бор-йўғи 3 та баҳсда майдонга тушди. Моуриньо бу футболчини нега жамоасига таклиф қилди ва нега ўйнатмагани тушунарсиз.

Лекин, Арнаутович Миланда бир мавсум ўйнаган бўлса-да, “Интер” билан Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.

Яна ҳам қизиқ томони, Моуриньонинг футболчи билан биринчи марта учрашганида, Арнаутовични клубнинг барча ҳужумчилари ичидаги энг яхшиси деб таъкидлаган эди.

 

3. Эммануэль Адебайор

2011 йилнинг январ ойида “Реал Мадрид” таркибида ҳужумчи борасида муаммо келиб чиқди. Чунки, ўша пайтда Гонсало Игуаин жароҳат олган эди ва Моурино негадир Карим Бенземага ишонч билдирмади.

Шундан сўнг, Жозе “Реал” раҳбариятидан Адебайорни “Манчестер Сити”дан олти ойга ижарага олишни таклиф қилди.

Таъкидлаш керакки, Адебайор мадридликлар сафида унчалик ёмон ўйнамади — 22 ўйин, 8 та гол. Кўпчилик мутахассислар ёзда “Реал” футболчини тўлиқ харид қилади деб ўйлаганди, бироқ португалиялик  мураббий Эммануэлга ишонч билдирмади.

 

2. Жедсон Фернандеш

Моуриньо "Тоттенхэм"да узоқ вақт давомида ишламади, аммо у 18 ой ичида жуда кўп ғалати ишларни амалга оширди. Мисол учун, Жедсон Фернандес трансфери.

“Бенфика”дан ижарага олинган португалиялик футболчи шунчалик ёмон ўйнадики, кўпчилик Фернандешни биринчи марта футбол ўйнаяптими деб сўради. Олти ойдан кейин ижара шартномаси бекор қилинди — 14 ўйин, 0 гол.

1. Папи Жилобожи

Жозенинг энг ғалати трансфери “Челси”ни иккинчи марта бошқарганида содир бўлди. 2015-йилнинг ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида сотиб олинган Папи Жилобожи клубга 4 миллионга тушди. Аммо, у Чемпионлар лигаси қайдномасига киритилмади.

Папи “кўклар” сафида фақатгина Лига кубогида майдонга тушди. Шундан сўнг уни бошқа ҳеч ким кўрмади.

Киритилди: 20:47, 19.02.2022.
Ўқилди: 4460 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.