Кириш Регистрация

"Тоттенхэм" собиқ футболчиси: "Рангник мактаб ўқитувчиларига ўхшайди, уни майдоннинг четида туриши ҳам кулгули"

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби собиқ футболчиси Жейми О'Хара "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангникни мактаб ўқитувчисига тенглаштирди.

О'Харанинг фикрича, Рангник "Манчестер Юнайтед" футболчиларидан яхши жамоа шакллантира олмаяпти, чунки Ральфни кийиниш хонасида ҳеч қандай ҳурмати йўқ.

"Менга Ральф мутлақ фирибгардек туюлади. У "МЮ"да нима қилаётганини тушунмайман. У мактаб ўқитувчисига ўхшайди. Унга ўхшаган одам мени болаликдаги мураббийим эди.

Футболчилар бу одамга тўғри қарашмаяпти. Ҳатто уни майдон четида томоша қилиш ҳам кулгули. Мен "Манчестер Юнайтед"да ҳеч қачон бундай нарсани кўрмаганман. Рангник бутунлай ақлсиз кўринмоқда, бутунлай йўқолгандек кўринмоқда, футболчилар эса ўз мураббийларига ишонмайди.

Буни уларнинг майдондаги ҳатти-ҳаракатларидан ҳам билиб олса бўлади. Футболчилар ҳатто ўзларига ҳам ишонишмаяпти. Уларга ҳақиқий мураббий керак, топ-савиядаги мураббий керак ва шунда уларнинг ўйинида ўсиш бўлади, натижа бўлади", — деди О'Хара talkSPORT билан суҳбатда.

Киритилди: 10:56, 20.02.2022.
Ўқилди: 1961 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.