Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Пахтакор» - «Насаф». Превью

Баҳо:
+1 | -

12 апрель, пайшанба куни жамоамиз олий лиганинг 4-турида «Насаф»ни қабул қилади.

Мазкур учрашув турнинг марказий учрашувига айланади. Чунки ҳар икки жамоа жорий мавсумда чемпионлик учун курашишни мақсад қилиб қўйишган, Осиё Чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилишяпти. Қаршиликларга жамоанинг собиқ футболчиси Рўзиқул Бердиев устозлик қилмоқда. Олий лигадаги дастлабки икки баҳсда «Насаф» ғалаба қозонди. «Динамо» ва «Локомотив» сафарда 2:0 ва 1:0 ҳисобларида доғда қолдирилди. Учинчи турга «Нефтчи» билан ўтиши белгиланган ўйин фарғоналикларнинг ОФК Кубогидаги иштироки туфайли бошқа муддатга ўзгартирилди. Шу тариқа Бердиев шогирдлари учинчи беллашувни ҳам меҳмонда ўтказишади.
 
«Шерлар» баҳсга тайёргарликни душанба кунидан бошлаб юборишди. Таркибда аввалдан жароҳатланган футболчиларни ҳисобга олмаганда бошқа йўқотишлар йўқ. Деян Журжевич бошчилигидаги мураббийлар штаби тўртинчи тур беллашувига ўйинчиларни яхши тайёрлашга ҳаракат қилишади.
 
Бу жамоалар ҳозиргача олий лигада 30 марта тўқнаш келишган. 17 бор «Пахтакор» ғалаба қозонган бўлса, 6 марта дуранг қайд этилган ҳамда 7 баҳсда «Насаф»нинг қўли баланд келган. Голлар уриш бўйича жамоамиз 44-25 ҳисобида олдинда бормоқда. Тошкентдаги 15 учрашувнинг 13тасида «Пахтакор» устун чиққан. Биттадан баҳс дуранг ва меҳмонларнинг зафари билан ниҳоясига етган. Пойтахтдаги ўйинлардаги умумий натижа 33:9 бўлиб турибди.
«Насаф» Тошкентда охирги марта ўтган йили очко олганди. Ўшанда 0:0 ҳисоби қайд этилган. Сўнгги бор қаршиликлар Тошкентда «Пахтакор» дарвозасини 2004 йилги ўйинда ишғол қилишган. Ўша учрашувда жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучган. Кўриб турганингиздек, Тошкентдаги беллашувларда яққол устунлик «шерлар» тарафида. Умид қиламизки, бундай ёқимли ҳолат пайшанба кунги ўйиндан кейин ҳам кузатилади ва ғалабани ишқибозлар билан биргаликда нишонлаймиз.
 
«Пахтакор»нинг барча содиқ мухлисларини 12 апрель, пайшанба куни «Жар» стадионига чорлаймиз. Учрашув соат 18:00да бошланади. Ўйинга чипталар икки хил тоифада чиқарилган бўлиб, ишқибозлар уларни 2 ва 4 минг сўмдан харид қилишлари мумкин. Ёшлар жамоалари ўйини эса чоршанба, 11 апрель куни Қибрайдаги база стадионида соат 16:00да старт олади. «Шерлар»нинг барча мухлисларини ушбу ўйинларни бевосита стадионда кузатиб боришга чорлаб қоламиз. Зеро, ишқибозларнинг қўллаб туриши жамоамизни олдинга чорлайди.
 
«Пахтакор» - «Насаф»
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Рустам Толибжонов.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 14:54, 10.04.2012.
Ўқилди: 6876 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.