Москванинг «Спартак» клуби ўзининг 100 йиллиги муносабати билан янги логотипини намойиш қилди.
Асосий элементлар бир хиллигича қолди: ромб ва қизил-оқ ранглар, шунингдек, «С» ҳарфи — логотипнинг характерли қисми.
Клубнинг баёнотига қараганда, янги логотип бренднинг янгиланишини англатади. Клубнинг қадрияти шиорда акс эттирилган: «Спартак» — бу ерда ҳамма муҳим».